Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ФУҚУРОЛАРНИНГ БУЗИЛГАН ҲУҚУҚЛАРИ ТИКЛАНДИ

Сурхондарё вилоят прокуратураси органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Термиз шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган текширувларда фуқароларнинг табиий газдан фойдаланганлик учун қарздорликларни қайта ҳисоб-китоб қилишни сўраб ёзган мурожаатларини кўриб чиқишда бир қатор қонун бузилишларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

“Термизшаҳаргаз” филиали ходимларининг ўз хизмат вазифаларига виждонсизларча муносабатда бўлганликлари оқибатида фуқароларга асоссиз қарздорликлар ҳисобланганлиги аниқланган.

Текширув натижасига кўра, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган филиалнинг 15 нафар ходимлари интизомий жавобгарликка тортилиб, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланган.

Сурхондарё вилоят прокуратураси

08.02.2016

Медиатека

190100, Термиз шаҳар, Тараққиёт
кўчаси, 34.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси