Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Вилоят прокуратураси ташаббуси билан Термиз шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат ва давлат бошқаруви органлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда коллеж битирувчилари иштирокида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашув иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.06.2017 йилдаги “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5087-сонли Фармони талаблари тушунтирилди.

Тадбирда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган коллеж битирувчиларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва имтиёзли кредитлар олиш учун сертификатлар топширилди.

Тадбиркорларни қизиқтирган саволларга банклар, назорат ва давлат бошқаруви органларининг масъул ходимлари томонидан жавоблар берилиб, уларнинг таклифлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мутасадди орган ва муассасалар раҳбарларига тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни янада кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилоят прокуратураси

31.07.2017

Медиатека

190100, Термиз шаҳар, Тараққиёт
кўчаси, 34.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси