Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ИДОРАЛАРАРО КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Вилоят прокуратурасида коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияси ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сон Қарори билан тасдиқланган 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурига киритилган тадбирларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилиши муҳокама қилинди.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга, чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш борасидаги вазифалар белгиланди.

Йиғилиш ўзаро фикр алмашиш тарзида ўтказилди.

Сурхондарё вилоят прокуратураси

02.02.2018

Медиатека

190100, Термиз шаҳар, Тараққиёт
кўчаси, 34.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси