Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ИДОРАЛАРАРО ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Сурхондарё вилоят прокуратурасида Ўзбекистон Республикасининг 06.09.2017 йилдаги “Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган ўқув семинари ўтказилди.

Тадбирда вилоят прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармалари, вилоят ички ишлар, божхона бошқармалари ходимлари, жиноят ишлари бўйича вилоят судининг судьялари, бошқа масъул идоралар ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Семинар давомида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига киритилган ўзгартишлар ҳамда уларни амалиётда қўллаш жараёнида келиб чиқадиган қатор масалалар муҳокама этилди.

Тадбир иштирокчилар ўртасидаги очиқ мулоқот ва фикр алмашинуви тарзида ўтказилди.

Сурхондарё вилоят прокуратураси

23.11.2017

Медиатека

190100, Термиз шаҳар, Тараққиёт
кўчаси, 34.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси