Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Термиз туман прокуратураси ташаббуси билан туман бандликка кўмаклашиш маркази ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда тумандаги коллеж битирувчилари ва ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида “Gold dried fruits Export” МЧЖга қарашли мажмуада меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркада туманда фаолият кўрсатаётган 15 та ташкилот ва хўжалик юритувчи субъектлар 377 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Ярмарка якунида 105 нафар битирувчи ва ёшлар “Gold dried fruits Export” МЧЖга қарашли мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш мажмуасига доимий ва мавсумий ишга қабул қилинди, 70 нафарига тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Сурхондарё вилоят прокуратураси 

19.10.2017

Медиатека

190100, Термиз шаҳар, Тараққиёт
кўчаси, 34.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси