Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

МЕҲНАТ ЯРМАРКАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Сурхондарё вилоят прокуратураси органлари томонидан аҳоли, айниқса ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Термиз туман прокуратураси ташаббуси билан, туман ҳокимлиги, бандликка кўмаклашувчи марказ ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда тумандаги Халқобод транспорт ва хизмат кўрсатиш, Термиз архитектура ва қурилиш, Янгиариқ қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежларида меҳнат ярмаркалари ўтказилди.

Меҳнат ярмаркаларида туманда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар 1700 дан зиёд бўш иш ўринлари билан иштирок этиб, 73 нафар фуқаро иш билан таъминланди, шунингдек 317 нафарига тегишли мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Тадбирлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.

Сурхондарё вилоят прокуратураси

24.01.2017

Медиатека

190100, Термиз шаҳар, Тараққиёт
кўчаси, 34.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси