Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАЪЛИМ МАРКАЗИДА УЧРАШУВ

Термиз туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида талабалар ва ўқитувчи мураббийлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим қилган Мурожаатномаси ҳамда унда белгилаб берилган устувор йўналишлар, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳамда таълим тизимидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тадбир иштирокчиларига тушунтирилди.

Хусусан, Марказда Афғонистон томони буюртманомаларига мувофиқ гуманитар, педагогика ва муҳандис-техник таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш белгиланди.

Афғонистон Ислом Республикасининг фуқаролари ўқиш учун тўловни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида ўқиётган чет эл фуқаролари учун назарда тутилган таълим қийматининг 50 фоизи миқдорида юбораётган томон маблағлари ҳисобидан тўлайди, тўловнинг қолган қисми «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари ҳисобидан қопланади.

Сурхондарё вилоят прокуратураси

15.02.2018

Медиатека

190100, Термиз шаҳар, Тараққиёт
кўчаси, 34.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси