Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

Сурхондарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари Мувофиқлаштирувчи кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда прокуратура, ички ишлар, божхона органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг вилоят бошқармаси раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 2015 йилда жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон яратувчи шарт-шароитларни бартараф қилиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, профилактик тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг тинчлиги ва жамоат тартибини сақлаш, суриштирув, дастлабки тергов ва тезкор-қидирув фаолиятини ўтказишда қонунийликни таъминлашга доир вазифалар белгиланди.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори қабул қилинди.

Сурхондарё вилоят прокуратураси

11.03.2016

Медиатека

190100, Термиз шаҳар, Тараққиёт
кўчаси, 34.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси