Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

АМНИСТИЯ АКТИ ИЖРОСИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР

Сурхондарё вилоят прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 3 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарори ва уни ижро этиш ҳақидаги Низомни қўллаш масаласига бағишланган идоралараро ўқув семинари ўтказилди.

Тадбирда тергов ва суриштирув органлари ходимлари, судьялар, “Маҳалла” ва ”Нуроний” жамғармалари раҳбарлари ҳамда бошқа масъул идоралар вакиллари иштирок этди.

Семинарда амнистия актини аниқ ва бир хил қўллаш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва мутасадди ташкилотлар олдида турган вазифалар батафсил муҳокама қилинди.

Ҳозирги кунга қадар амнистия акти вилоят бўйича 272 нафар шахсларга нисбатан қўлланилиб, уларга жамиятда ўз муносиб ўринларини эгаллашлари учун яна бир имконият берилди.

Семинар якунида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Сурхондарё вилояти прокуратураси

20.01.2016

Медиатека

190100, Термиз шаҳар, Тараққиёт
кўчаси, 34.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси