Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 7 январда Прокуратура органлари ходимлари куни олдидан бир гуруҳ соҳа ходимлари билан ўтказилган учрашувда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бир қатор муҳим вазифаларни белгилаб бердилар.

Мазкур талаблардан келиб чиқиб, вилоят прокуратурасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат ва бошқарув органлари, шунингдек тижорат банклари ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида тадбиркорлик фаолиятини амалий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ривожланиши йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш масалаларида ўзаро фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, юқорида қайд этилган вазифаларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.10.2016 йилдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини аниқ ва бир хилда бажарилишини таъминлаш ўта муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, тадбиркорларга ушбу йўналишда кўрилаётган чора-тадбирлар, уларнинг самарали фаолият юритиши учун яратилган қўшимча имкониятлар ҳақида тушунтиришлар берилиб, уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

Учрашув очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Сурхондарё вилоят прокуратураси

09.02.2017

Медиатека

190100, Термиз шаҳар, Тараққиёт
кўчаси, 34.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси