Янгиликлар
ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ Қумқўрғон туман прокуратураси ташаббуси билан туман ҳокимлигида тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот тарзида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда тумандаги назорат қилувчи органлар ва барча банк раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сонли Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар хақида тушунтиришлар берилди.
Сурхондарё вилоят прокуратураси 17.02.2018 |
Медиатека
190100, Термиз шаҳар, Тараққиёт
кўчаси, 34.
Ўзбекистон Республикаси прокуратураси