Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Сурхондарё вилоят прокуратураси ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда назорат органлари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясига қаратилган қонунлар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди, ушбу соҳага оид қонунчилик талаблари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Учрашув очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси Ш.Арипова, Олий Мажлис Сенатининг комиссияси котибияти мудири Б.Абдуллаев ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.

Сурхондарё вилоят прокуратураси

26.05.2016

Медиатека

190100, Термиз шаҳар, Тараққиёт
кўчаси, 34.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси