Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯ ОСТИДА

Сурхондарё вилоят прокуратураси органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоялаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам кўрсатиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Масалан, Ангор туман прокуратураси томонидан якка тартибдаги тадбиркор Т.Эшонқуловнинг туман Давлат солиқ инспекцияси ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган мурожаати кўриб чиқилди.

Аниқланишича, уч нафар туман ДСИ ходимлари якка тартибдаги тадбиркор Т.Эшонқулов ва унинг турмуш ўртоғи белгиланмаган жойда савдо фаолиятини амалга ошираётганлиги важи билан ноқонуний текшириш ўтказишиб, тадбиркорнинг 180 минг сўмлик қандолат маҳсулотларини олиб кўйишган.

Мазкур ҳолат юзасидан ДСИ ходимлари маъмурий жавобгарликка тортилиб, тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Термиз туманидаги “Сурхонвоҳаси” фермер хўжалиги раҳбари туман прокуратураси ишонч телефонига мурожаат қилиб, “Ангор пахта” акциядорлик жамиятидан якуний ҳисоб-китоб бўйича қарздорликни ундиришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.

Мазкур мурожаат туман прокуратураси томонидан кўриб чиқилиб, натижасига кўра фермер хўжалигига 37,4 млн. сўм қарздорликнинг тўлаб берилиши таъминланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Сурхондарё вилоят прокуратураси

12.07.2016

Медиатека

190100, Термиз шаҳар, Тараққиёт
кўчаси, 34.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси