Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАШАККУРНОМАЛАР ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Сурхондарё вилоят прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг “Қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда фаол иштирок этган фуқаролар ва юридик шахсларни рағбатлантириш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлашга бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда Узун туманидаги 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Н.Сафарова ҳамда 12-сонли Меҳрибонлик уйи қошидаги умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Г.Усмоновага жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, айниқса, ёшларни Ватанга садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, қонунларни ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдаги фаол иштироки ва самарали меҳнати учун вилоят прокурорининг ташаккурномаси топширилди.

Ўтказилган тадбир оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.

Сурхондарё вилоят прокуратураси

18.06.2016

Медиатека

190100, Термиз шаҳар, Тараққиёт
кўчаси, 34.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси