Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Одам савдосига қарши курашиш бўйича Сурхондарё вилояти ҳудудий идоралараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳудудий комиссия, ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, меҳнат бошқармаларининг масъул ходимлари, “Камолот” ЁИҲ, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари ижроси аҳволини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, одам савдосининг олдини олиш, бундай турдаги жиноятлардан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга доир ишлар самарадорлигини янада ошириш, шунингдек, одам савдосига қарши курашиш масалалари ҳақида аҳолининг хабардорлигини кучайтиришга қаратилган тадбирларни ташкил этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Йиғилиш якунида тегишли қарор қабул қилинди.

Сурхондарё вилоят прокуратураси

30.08.2016

Медиатека

190100, Термиз шаҳар, Тараққиёт
кўчаси, 34.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси