Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

Вилоят прокуратураси ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ахборот-коммуникация технологияларини давлат бошқаруви, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва кундалик ҳаётга изчил жорий этиш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда компьютер тармоқлари ҳамда унга муқобил ахборот-коммуникация технологиялари, энг аввало, тезкор равишда зарур маълумотни олиш билан боғлиқ бўлган имкониятлар, Интернет глобал компьютер тармоғи орқали дунё ахборот ресурсларига кириш билан боғлиқ вазифалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, йиғилишда жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижалари ҳам кўриб чиқилди.

Тадбир оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

17.02.2018

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси