Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ПРОКУРОРНИНГ АХБОРОТИ ЭШИТИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят прокурорининг ўзига бириктирилган секторда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, аҳолини безовта қилаётган муаммоларни бартараф қилиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Уй-жой, коммунал, сув таъминоти, транспорт қатнови, архитектура, арзон уй-жойлар қуриш, ҳудудларни ободонлаштириш, намунавий маҳаллалар барпо этиш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш борасида кўрилаётган чоралар қайд этилди.

Шу билан бирга, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тадбиркорликни янада ривожлантириш борасидаги ишларни жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди.

Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

02.02.2018

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси