Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ИДОРАЛАРАРО КОМИССИЯНИНГ САЙЁР ЙИҒИЛИШИ

Вилоят прокуратураси ташаббуси билан Гулистон шаҳар маънавият марказида вилоят вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиясининг сайёр йиғилиши ўтказилди.

Мазкур йиғилишда Гулистон шаҳар, Мирзаобод ва Гулистон туманларидаги ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида узоқ муддатга четга чиқиб кетган ва мунтазам дарс қолдираётган ўқувчиларни қайтариш ҳамда уларнинг давоматини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида таълим муассасаларининг масъул шахсларига таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш, вояга етмаганлар ўртасида тарбиявий ишлар самарадорлигини кучайтириш, назоратсизлиги ва қаровсизлигининг олдини олиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишини таъминлаш борасида кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш якунида мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилиниб, ижро учун масъул ташкилотларга юборилди.

Сирдарё вилоят прокуратураси 

17.02.2018

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси