Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯНИ ТАЪМИНЛАШ – МУҲИМ ВАЗИФА

Вилоят прокуратураси органлари томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш, таълим олиши ва бандлигини таъминлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2017 йилнинг ўтган даврида 1172 нафар ногиронлар эшитиш мосламаси, протез, аравача, қўлтиқтаёқ ва ҳассалар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бепул дори-дармон билан таъминланиб, 50 нафарига ижтимоий хизмат кўрсатиш ходимлари бириктирилди.

Шу билан бирга, туман ва шаҳар прокурорларининг ташаббуси билан бир қатор кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг, шунингдек, меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган етим болаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва бепул дори-дармон ажратилиши таъминланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Сирдарё вилоят прокуратураси

23.11.2017

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси