Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР ТУШУНТИРИЛМОҚДА

Сирдарё вилоят прокуратураси ташаббуси билан Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳри, Сайхунобод ва Сирдарё туман бўлимлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг 09.01.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунини аҳоли ва ижрочиларга етказишга бағишланган тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси (Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 475-моддаси (Ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш), Жиноят кодексининг 122-моддаси (Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) ҳамда 123-моддаси (Ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш)га киритилган ўзгартишлар иштирокчиларга тушунтирилди.

Шу билан бирга, тадбирда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ходимлари томонидан бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди.

Сирдарё вилоят прокуратураси 

05.02.2018

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси