Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Вилоят прокуратураси томонидан тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган қонунчилик ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2018 йил январь ойида жами 280 нафар тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилиб, шундан 7 нафарига 34,4 га ер майдони ажратилиши, 152 нафарига 13 млрд. 46 млн. сўм кредит ажратилиши, 
2 нафарига 403,9 млн. сўмлик маблағ ундирилиши, 15 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилиниши таъминланди.

Бунинг натижасида 72 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди, 97 таси ўз фаолиятини тиклади, 68 та янги иш ўринлари яратилди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

17.02.2018

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси