Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР

Вилоят прокуратурасида ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифаларни тарғиб қилиш бўйича Гулистон ва Янгиер шаҳарлари, Сайхунобод туманларидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида тадбиркорлик фаолиятини амалий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ривожланиши йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш масалаларида ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ҳамда турли бюрократик тўсиқларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди.

Ўтказилган учрашув оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

29.01.2018

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси