Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЁШЛАР – КЕЛАЖАГИМИЗ

Вилоят прокуратураси ташаббуси билан ички ишлар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Гулистон маънавият марказида “Танлаган касбим-менинг келажагим” номли тадбири ташкил этилди.

Тадбирда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган ўқувчилар иштирок этдилар.

Тадбирдан кўзланган мақсад битирувчиларни ишга жойлаштириш, уларни келажакда етук мутахассис бўлиб етишишига, жамиятда ўз ўрнини топиб, ҳалқимизга садоқат билан хизмат қилишига эришишдир.

Тадбирда таълим муассасаларининг масъул ходимларига таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш, вояга етмаганлар ўртасида тарбиявий ишлар самарадорлигини кучайтириш, назоратсизлиги ва қаровсизлигининг олдини олиш борасида кўрсатмалар берилди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

29.01.2018

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси