Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЯНГИ ТЕЛЕКЎРСАТУВ

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” этиб эълон қилинганлиги муносабати билан вилоят прокуратураси органлари томонидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоят прокуратураси ташаббуси билан вилоят телерадиокомпаниясида “Очиқ мулоқот” деб номланган янги ҳуқуқий телекўрсатув ташкил этилди.

Биринчи кўрсатувда Янгиер шаҳрида 2017 йил 31 декабрда содир этилган қотиллик жинояти шаҳар ҳокими ўринбосари, маҳалла раиси, фаоллари, профилактика инспектори, Гулистон Давлат университети талабалари ҳамда Ёшлар иттифоқи аъзолари иштирокида муҳокама қилиниб эфирга узатилди.

Бундан буён содир этилган оғир ва ўта оғир жиноятлар тафсилотларини мунтазам равишда мазкур кўрсатувда очиқ мулоқот тарзида муҳокама қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсад қилиб олинди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

26.01.2018

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси