Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

Амнистия акти мазмуни тушунтирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 03.12.2015 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарори мамлакатимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий кўринишларидан биридир.

Прокуратура органлари томонидан мазкур амнистия актининг мазмун-моҳиятини ижрочилар ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, уни амалиётда татбиқ этишда юзага келаётган масалалар бўйича тушунтириш ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Термиз транспорт прокуратураси ташаббуси билан ташкил қилинган йиғилиш ҳам ушбу масалага бағишланди.

Мазкур тадбирда Термиз бекатида ўқчилик ўт ўчириш командаси масъул ходимлари, темир йўл ҳудуди яқинида яшовчи аҳоли ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда амнистия актининг аниқ ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш, жазодан озод қилинган шахсларнинг ижтимоий кўникмаси ва бандлигига кўмаклашиш, бу борада барча мутасадди идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтиришга оид масалалар муҳокама қилинди.

Ўтказилган тадбир оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.

Транспорт прокуратураси

23.01.2016

100015, Тошкент шаҳар, Туркистон
кўчаси, 8а.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси