Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

КОЛЛЕЖДА УЧРАШУВ

Оролбўйи транспорт прокуратураси томонидан Қўнғирот тиббиёт коллежида ўқувчи ва ўқитувчилар иштирокида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда назорат органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.03.2017 йилдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳиятини етказишга бағишланган учрашув ўтказилди.

Тадбирда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонун бузилишига муросасизлик муносабатини шакллантириш, уларга қонунга итоаткорлик хулқ-атворини ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш ҳиссини сингдириш масалалари бўйича тушунтиришлар берилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Транспорт прокуратураси 

17.02.2018

100015, Тошкент шаҳар, Туркистон
кўчаси, 8а.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси