Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЖИНОЯТЧИЛИК ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР

Қарши транспорт прокуратураси ташаббуси билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш масаласига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, ички ишлар органлари ходимлари билан аҳоли ўртасидаги муносабатларда ўзаро ишонч ва очиқликни таъминлаш мақсадида профилактика инспекторлари, таянч пунктлари, “Маҳалла посбони” каби институтлар ташкил этилган.

Кейинги вақтларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилмоқда.

Давра суҳбатида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатлари билан курашиш нафақат ҳуқуқ-тартибот органлари, балки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг маънавий бурчи эканлиги ва бунда ўзаро ҳамкорлик самарали ташкил қилинган тақдирдагина ижобий натижаларга эришиш мумкинлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси

27.01.2018

100015, Тошкент шаҳар, Туркистон
кўчаси, 8а.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси