Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАСИГА БАҒИШЛАНГАН УЧРАШУВ

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси ташаббуси билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг Тошкент марказий темир йўл поликлиникасида хотин-қизлар ҳуқуқларининг ҳимоясини таъминлаш, эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олдини олиш мавзусига бағишланган учрашув ўтказилди.

Учрашувда поликлиниканинг ишчилари, шунингдек, прокуратура ва ички ишлар органлари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда қизларни эрта турмушга бериш ҳолатларининг олдини олиш, ёшларнинг маънавий-аҳлоқий тарбияси, муносиб таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ҳамда уларга малакали тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш борасидаги вазифалар хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, мамлакатимизда хотин-қизлар учун яратилган имкониятлар, амалдаги қонунчиликка асосан уларга берилган кафолат ва имтиёзлар ҳақида маърузалар эшитилди.

Учрашув давомида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Ўзбекистон Республикаси
Транспорт прокуратураси

04.04.2016

100015, Тошкент шаҳар, Туркистон
кўчаси, 8а.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси