Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

МУРОЖААТЛАРГА ОИД ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ ТУШУНТИРИЛДИ

Транспорт прокуратураси ташаббуси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган учрашув ўтказилди.

Учрашувда темир йўл транспорти тизимида фаолият юритаётган ишчи-ходимларга қонуннинг мақсад ва вазифалари, мурожаатларнинг кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши борасидаги талаблар, бу борада фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш бўйича прокуратура органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Учрашув оммавий ахборот воситалари орқали ёритилди.

Транспорт прокуратураси

09.03.2016

100015, Тошкент шаҳар, Туркистон
кўчаси, 8а.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси