Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ОГОҲЛИККА ДАЪВАТ

Тошкент авиация транспорт прокуратураси ташаббуси билан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК тизимидаги “Uzbekistan airways technics” авиакорхонасида “Огоҳликка даъват” мавзусида учрашув ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлиги йўлида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда аҳолининг ижтимоий муҳофазасига оид қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тарғиб этишдан иборат.

Учрашув давомида мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда турли таҳдид ва хавф-хатарларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш бўйича вазифалар ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбир якунида мавзуга доир видеоролик намойиш этилди.

Учрашув оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси 

15.06.2016

100015, Тошкент шаҳар, Туркистон
кўчаси, 8а.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси