Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

Огоҳликка даъват

Транспорт прокуратураси органлари ташаббуси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тизимидаги корхона ва ташкилотларда огоҳликка даъват, диний экстремизм ва терроризм кўринишларининг олдини олиш масалаларига бағишланган учрашувлар ташкил қилинди.

Мазкур тадбирлар темир йўл транспорти ишчилари, ёшлар ва аҳоли ўртасида, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилмоқда.

Асосий мақсад – мамлакатимиз суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигининг кафолати бўлган, мустақиллик йилларида ўтказилаётган ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини тарғиб қилиш ҳамда тушунтиришдан иборат.

Учрашувларда асосий эътибор ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда турли таҳдид ва хавф-хатарларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш масалаларига қаратилмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ га қарашли Темир йўл болалар шифохонасида ташкил этилган учрашув ҳам ёшларни халқимизга ёт ғоялардан ҳимоя қилиш ҳамда огоҳликка даъват қилиш борасида жамият олдида турган вазифаларга бағишланди.

Транспорт прокуратураси

22.02.2016

100015, Тошкент шаҳар, Туркистон
кўчаси, 8а.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси