Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ПРОФИЛАКТИКАГА БАҒИШЛАНГАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” ҳамда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” деб эълон қилингани муносабати билан Транспорт прокуратураси органлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Оролбўйи транспорт прокуратураси томонидан бошқа идоралар билан ҳамкорликда “Нукус халқаро аэропорти” давлат унитар корхонаси ходимлари билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда корхонада содир этилган ҳуқуқбузарликлар, уларнинг содир этилишига имкон яратган шарт-шароитлар, уларни бартараф этиш борасидаги чора-тадбирлар ва бошқа долзарб масалалар кенг муҳокама қилинди. Учрашувга аэропортга яқин ҳудудларда яшовчи аҳоли вакиллари ҳам жалб этилди.

Бу каби тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини масъул ижрочилар ва аҳолига етказиш, шунингдек улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси
Транспорт прокуратураси

04.05.2017

100015, Тошкент шаҳар, Туркистон
кўчаси, 8а.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси