Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Тошкент авиация транспорт прокуратураси ташаббуси билан “Авиа юклар” ТИФ божхона постида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорларда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда “Тошкент-АЭРО” ихтисослашган божхона комплекси ходимлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.11.2017 йилдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3351-сон Қарорига мувофиқ ташқи иктисодий фаолият иштирокчиларига экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда бир қатор қулайликлар яратилганлиги, шунингдек, 06.11.2017 йилдаги “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3377-сон Қарори билан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар учун имтиёзлар берилганлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши, мансабдор шахслар ва божхона органлари ходимлари томонидан коррупция жинояти ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида “Тошкент-АЭРО” комплексида узлуксиз фаолият юритувчи “ишонч телефони” жорий қилинганлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси

07.02.2018

100015, Тошкент шаҳар, Туркистон
кўчаси, 8а.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси