Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси ташаббуси билан Тошкент темир йўл муҳандислари институти қошидаги Миробод академик лицейида вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга бағишланган учрашув ўтказилди.

Тадбирда ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини янада кучайтириш, уларда ватанга садоқат ҳиссини шакллантириш, таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш, вояга етмаганлар назоратсизлиги ва қаровсизлигининг олдини олишга доир масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда мамлакатимизда ёшлар учун яратилган имкониятлар, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар ҳақида сўз юритилди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Тадбир тафсилотлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Ўзбекистон Республикаси
Транспорт прокуратураси

18.04.2017

100015, Тошкент шаҳар, Туркистон
кўчаси, 8а.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси