Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимояси

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимояси

Сурхондарё вилояти прокуратура органлари томонидан 2015 йил давомида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш давомида вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ва маънавий-ахлоқий тарбиясини кучайтириш, уларни диний экстремизм ғояларидан асраш мақсадида:

– 38 та, шу жумладан ОАВда 8 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди;

– 2465 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди;

– 2326 нафар шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Кўрилган чоралар натижасида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларнинг камайишига эришилди.

Эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олдини олиш, қизларнинг тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкиллаштириш, умуман, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 267 та тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Сурхондарё вилоят прокуратураси

Медиатека

190100, Термиз шаҳар, Тараққиёт
кўчаси, 34.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси