Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Қонунчилик тарғиботи

Қонунчилик тарғиботи

Бухоро вилояти прокуратураси органлари томонидан 2015 йил давомида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Бу жараёнда алоҳида эътибор амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш, профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш орқали ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишга қаратилди.

Жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш, қонунлар мазмунини кенг жамоатчиликка етказиш, шунингдек, ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантириш мақсадида прокуратура органлари томонидан 7858 та, шу жумладан ОАВда 1218 маротаба тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Қонунийликни мустаҳкамлаш ва жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасида жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик қилиш механизмлари такомиллаштирилди.

Қонунийликни мустаҳкамлаш ва жиноятчиларни ушлашда бевосита кўмаклашган 2 нафар фуқаро рағбатлантирилди.

Бухоро вилоят прокуратураси

Медиатека

200100, Бухоро  шаҳар, Х.Бухорий
кўчаси, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси