Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Қонунийликни мустаҳкамлаш

Қонунийликни мустаҳкамлаш

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратура органлари томонидан 2015 йил давомида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш давомида алоҳида эътибор қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилди.

Кўрилган чоралар, шу жумладан, давлат органларининг ҳуқуқий ҳужжатларини тизимли равишда ўрганиш натижасида:

– 5265 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди;

– қонунбузилиши сабабларини бартараф этиш борасида 1235 та тақдимномалар юборилди;

– судларга 3,5 млрд. сўмни ундириш борасида 769 та аризалар киритилди;

– 46 нафар шахс қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилди.

Ҳисобот даврида прокуратура идоралари томонидан 4156 та мурожаатлар ҳал этилиб, 4320 нафар фуқароларнинг қабули (шу жумладан ҳудудларга чиққан ҳолда) таъминланди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси