Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Қонунийликни мустаҳкамлаш

Қонунийликни мустаҳкамлаш

Сирдарё вилояти прокуратура органлари томонидан 2015 йил давомида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш давомида алоҳида эътибор қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилди.

Кўрилган чоралар, шу жумладан давлат органларининг ҳуқуқий ҳужжатларини тизимли равишда ўрганиш натижасида:

– 4118 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди;

– қонунбузилиши сабабларини бартараф этиш борасида 964 та тақдимномалар юборилди;

– судларга 755 млн. сўмни ундириш борасида 238 та аризалар киритилди;

– 159 нафар шахс қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилди.

Ҳисобот даврида прокуратура идоралари томонидан 5387 та мурожаатлар ҳал этилиб, 4848 нафар фуқароларнинг қабули (шу жумладан ҳудудларга чиққан ҳолда) таъминланди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси