ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ

1ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ 2017 й.

Прокуратура органлари томонидан 2017 йил давомида мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш давомида вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ва маънавий-ахлоқий тарбиясини кучайтириш, уларни диний экстремизм ғояларидан асраш мақсадида:

– 8.731 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди;

– 19.922 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди;

– 28.217 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди.

Эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олдини олиш, қизларнинг тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкиллаштириш, умуман, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 4.255 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 723 дан зиёд эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олди олинди.

2 ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ 2016 й.

Прокуратура органлари томонидан 2016 йил давомида мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш давомида вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ва маънавий-ахлоқий тарбиясини кучайтириш, уларни диний экстремизм ғояларидан асраш мақсадида:

– 10.954 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди;

– 20.830 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди;

– 27.196 нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Кўрилган чоралар натижасида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларнинг камайишига эришилди.

Эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олдини олиш, қизларнинг тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкиллаштириш, умуман, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 4.500 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 700 дан зиёд эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олди олинди.

3 ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ 2015 й.

Прокуратура органлари томонидан 2015 йил давомида мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш давомида вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ва маънавий-ахлоқий тарбиясини кучайтириш, уларни диний экстремизм ғояларидан асраш мақсадида:

– 7.760 та, шу жумладан ОАВда 923 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди;

– 22.900 дан зиёд прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди;

– 28.550 нафар шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Кўрилган чоралар натижасида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларнинг камайишига эришилди.

Эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олдини олиш, қизларнинг тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкиллаштириш, умуман, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 3.500 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 540 дан зиёд эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олди олинди.