ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

1ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ 2018 й.

Прокуратура органлари томонидан жиноят ишлари бўйича дастлабки терговни амалга оширишда қонунийликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Жумладан, 2018 йилнинг 6 ойида прокуратура органлари томонидан 2817 (4818) та жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилган бўлиб, ушбу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2001 тага (42%) камайган. Шундан 3415 (6544) нафар шахсга нисбатан 2257 (4261) та жиноят иши судга юборилиб, ўтган йилга қараганда 2004 тага (47%) камайган.

Шу даврда 513 (489) та жиноят ишининг тергови, шу жумладан 372 (312) таси ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми 1-банди (иш бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаган), 131 (164) таси шу модданинг 1-қисми 2-бандига (айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган) асосан тўхтатилган бўлиб, бу кўрсаткич тергов қилинган жами жиноят ишларининг 18 (10) фоизини ташкил этади.

Бундан ташқари, ҳисобот даврида 560 (557) та жиноят ишининг тергови, шу жумладан 303 (317) таси ЖПКнинг 83-моддаси (реабилитация учун асослар), 257 (240) таси 84-моддасига (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) асосан тугатилган бўлиб, бу кўрсаткич тергов қилинган жами жиноят ишларининг 19 (11) фоизини ташкил этади.

2ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ 2016 й.

2016 йилда прокуратура органлари томонидан мамлакатда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда профилактика қилиш юзасидан муайян ишлар амалга оширилди.

Бунда идоралараро ҳамкорликни кучайтириш, тезкор-қидирув ва тергов фаолиятини мувофиқлаштириб боришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу мақсадда:

– ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 1.008 та мувофиқлаштирувчи йиғилишлари ўтказилди;

– қонунийликни мустаҳкамлаш ва жиноятчиларни ушлашда фаол қатнашган 62 нафар фуқаро рағбатлантирилди;

– жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 68 мингдан зиёд тарғибот тадбирлари ўтказилди.

3ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ 2015 й.

2015 йилда прокуратура органлари томонидан мамлакатда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда профилактика қилиш юзасидан муайян ишлар амалга оширилди.

Бунда идоралараро ҳамкорликни кўчайтириш, тезкор-қидирув ва тергов фаолиятини мувофиқлаштириб боришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу мақсадда:

– ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 1.017 та мувофиқлаштирувчи йиғилишлари ўтказилди;

– қонунийликни мустаҳкамлаш ва жиноятчиларни ушлашда фаол қатнашган 33 нафар фуқаролар рағбатлантирилди;

– жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 55 мингдан зиёд тарғибот тадбирлари ўтказилди.