ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ

1ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ 2017 й.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари томонидан 2017 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талабларининг сўзсиз бажарилиши устидан назоратни таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Мурожаатларнинг муддатида, тўлиқ ва холисона кўриб чиқилишини ҳамда қонунбузилишига йўл қўйган айбдор шахсларнинг муқаррар жавобгарлигини таъминлашга қаратилган назорат тадбирларини тизимли равишда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича:

– 9.581 дан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди;

– 2.733 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди.

Бевосита прокуратура органлари томонидан 289.307 та мурожаатлар ҳал этилди.

Фуқароларнинг қабулига, шу жумладан, уларни бевосита прокурорлар томонидан жойларда қабул қилинишига жиддий эътибор қаратилиб, 235.322 нафар фуқароларнинг қабули таъминланди.

2ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ 2016 й.

Прокуратура органлари томонидан 2016 йил давомида Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талабларининг сўзсиз бажарилиши устидан назоратни таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Мурожаатларнинг муддатида, тўлиқ ва холисона кўриб чиқилишини ҳамда қонунбузилишига йўл қўйган айбдор шахсларнинг муқаррар жавобгарлигини таъминлашга қаратилган назорат тадбирларини тизимли равишда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича:

– 3.371 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди;

– 2.260 нафар мансабдор шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бевосита прокуратура органлари томонидан 194 мингдан ортиқ мурожаатлар ҳал этилди.

Фуқароларнинг қабулига, шу жумладан, уларни бевосита прокурорлар томонидан жойларда қабул қилинишига жиддий эътибор қаратилиб, 173 мингдан зиёд фуқароларнинг қабули таъминланди.

3ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ 2015 й.

Прокуратура органлари томонидан 2015 йил давомида Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талабларининг сўзсиз бажарилиши устидан назоратни таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Мурожаатларнинг муддатида, тўлиқ ва холисона кўриб чиқилишини ҳамда қонунбузилишига йўл қўйган айбдор шахсларнинг муқаррар жавобгарлигини таъминлашга қаратилган назорат тадбирларини тизимли равишда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича:

– 3.199 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди;

– 2.485 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бевосита прокуратура органлари томонидан 123 мингдан ортиқ мурожаатлар ҳал этилди.

Фуқароларнинг қабулига, шу жумладан, уларни бевосита прокурорлар томонидан жойларда қабул қилинишига жиддий эътибор қаратилиб, 141 минг нафар фуқароларнинг қабули таъминланди.