ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА, СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИ

1ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА, СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИ 2016 й.

Прокуратура органлари томонидан 2016 йилда фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясига оид қонунчилик ижроси устидан назоратни таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Бу жараёнда асосий эътибор аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, иш ҳақи, пенсия ва уларга тенглаштирилган бошқа тўловларнинг ўз вақтида тўланишига доир қонунчилик ижросига қаратилди.

Мазкур соҳадаги назорат тадбирлари давомида:

– 10.100 мингдан зиёд прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди;

– 4,1 млрд. сўм зарар ихтиёрий ундирилди.

Фуқароларнинг соғлиғини сақлашга оид қонунчилик ижроси устидан назоратни янада кучайтиришга қаратилган зарур чоралар кўрилди. Алоҳида эътибор «Соғлом она ва бола йили» давлат дастури ижроси устидан назоратни таъминлашга қаратилди.

Ушбу соҳадаги назорат тадбирлари натижасида 1.869 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди.

 

2ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА, СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИ 2015 й.

Прокуратура органлари томонидан 2015 йилда фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясига оид қонунчилик ижроси устидан назоратни таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Бу жараёнда асосий эътибор аҳоли бандлигини таъминлаш, соғлиғини сақлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш, иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг ўз вақтида тўланишига доир қонунчилик ижросига қаратилди.

Мазкур соҳадаги назорат тадбирлари давомида:

– 28 мингдан зиёд прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди;

– қонунбузилиши сабабларини бартараф этиш борасида 2700 дан ортиқ тақдимномалар юборилди;

– судларга қарийб 55 млрд. сўмни ундириш борасида 14 мингдан зиёд аризалар киритилди.

Прокуратура органларининг бевосита аралашуви билан:

– 13 нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса ва ногиронларга реабилитация техник воситалари берилиши, 71 нафарига ижтимоий ходимлар бириктирилиши, 33 нафарининг уйлари таъмирланиши манзилли дастурларга киритилиши таъминланди.