СУДЛАРДА ПРОКУРОРНИНГ ИШТИРОКИ

1Судларда ишларнинг кўриб чиқилишида прокурорнинг иштироки

Прокурор қонунда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек, прокурорнинг ўзи ёхуд суд зарур деб топган тақдирда судларда ишлар кўриб чиқилишида иштирок этади. Суд мажлисида иштирок этаётган прокурорнинг ваколатлари ҳажми ва доиралари Ўзбекистон Республикаси процессуал қонунлари билан тартибга солинади.
Прокурор давлат айбловини қўллаб-қувватлар экан, далил-исботлар ўрганилишида иштирок этади, жиноят қонуни қўлланишига, судланувчига берилиши лозим бўлган жазо тури ва миқдорига доир ўз фикрини судга баён этади. Бунда прокурор қонун талабларига ва иш юзасидан тўпланган материалларниг холис баҳосига амал қилади.
Башарти, ишни қараб чиқиш вақтида прокурор қўйилаётган айблов суд мажлисида ўз тасдиғини топмаяпти деган хулосага келса, у айбловдан воз кечади.
Прокурор суд жараёнида бошқа қатнашчилар билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланар экан, судларнинг мустақиллиги ва улар фақатгина қонунга бўйсиниш принципига қатъий риоя этиши, ўз фаолияти билан одил судловни амалга оширишга қўмаклашиши шарт.