ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ

1ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ 2017 й.

Прокуратура органлари томонидан 2017 йил давомида мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш давомида алоҳида эътибор тадбиркорлик субъектларининг ҳимоясини таъминлашга қаратилди.

Ушбу соҳага оид қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида:

– қонунларни тарғиб қилиш бўйича 6.629 та тадбирлар ўтказилди;

– 543 та телеэфир, 459 та радио орқали чиқишлар ташкил қилинди, 354 та мақолалар чоп этилди;

Бош прокуратуранинг мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш Марказининг қатор вазирлик ва идоралар билан ўзаро электрон алоқа тармоғи самарали фаолият кўрсатиб, мурожаатлар ҳал этилиши устидан ахборот-коммуникация технологиялари воситасида тизимли электрон назорат амалга оширилмоқда.

Марказ томонидан 2017 йилда 102.009 та мурожаатлар қабул қилиниб, улардан 15.934 таси (15,6 %) қаноатлантирилди.

Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши натижасида:

– ноқонуний қарорларга 178 та протестлар келтирилди;

– қонун бузилиши сабабларини бартараф этиш ҳақида 120 та тақдимномалар ҳамда судларга 5,6 млрд. сўм пул маблағларини ундириш ҳақида 383 та аризалар киритилди;

– 720 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 165 та жиноят иши қўзғатилди.

Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, ноқонуний текшириш ўтказиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқишдаги қонунбузилиши ҳолатларининг олдини олиш борасида ўтказилган назорат тадбирларида:

– 961 нафар мансабдор шахслар интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди;

– 44 та жиноят иши қўзғатилди;

– 49.866 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Ҳамкорликда кўрилган чоралар натижасида 2.797 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

2ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ 2016 й.

Прокуратура органлари томонидан 2016 йил давомида мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш давомида алоҳида эътибор тадбиркорлик субъектларининг ҳимоясини таъминлашга қаратилди.

Ушбу соҳага оид қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида:

– қонунларни тарғиб қилиш бўйича 43.462 та тадбирлар ўтказилди;

– 9.643 та телеэфир, 8.033 та радио орқали чиқишлар ташкил қилинди, 2.606 та мақолалар чоп этилди;

– Бош прокуратуранинг мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш Марказининг 34 та вазирлик ва идоралар билан ўзаро электрон алоқа тармоғи самарали фаолият кўрсатиб, мурожаатлар ҳал этилиши устидан ахборот-коммуникация технологиялари воситасида тизимли электрон назорат амалга оширилмоқда.

Марказ томонидан 2016 йилда 103.063 та мурожаатлар қабул қилиниб, улардан 23.974 таси (23,2 %) қаноатлантирилди.

Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши натижасида:

– ноқонуний қарорларга 399 та протестлар келтирилди;

– қонун бузилиши сабабларини бартараф этиш ҳақида 326 та тақдимномалар ҳамда судларга 7,3 млрд. сўм пул маблағларини ундириш ҳақида аризалар киритилди;

– 2.095 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 465 та жиноят иши қўзғатилди.

Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, ноқонуний текшириш ўтказиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқишдаги қонунбузилиши ҳолатларининг олдини олиш борасида ўтказилган назорат тадбирларида:

– 954 нафар мансабдор шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди;

– 341 та жиноят иши қўзғатилди.

Ҳамкорликда кўрилган чоралар натижасида 13.570 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

3ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ 2015 й.

Прокуратура органлари томонидан 2015 йил давомида мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш давомида алоҳида эътибор тадбиркорлик субъектларининг ҳимоясини таъминлашга қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш борасида:

– қонунларни тарғиб қилиш бўйича 27.925 та тадбирлар ўтказилди;

– 646 та телеэфир, 524 та радио орқали чиқишлар ташкил қилинди,
358 та мақолалар чоп этилди;

– мурожаатларни туну кун телефон орқали қабул қилиш Маркази ташкил этилди, 34 та вазирлик ва идоралар билан ўзаро алоқа тармоғи, шунингдек, мурожаатлар ҳал этилиши устидан электрон назорат тизими жорий этилди.

Марказнинг 6 ойлик фаолияти давомида 26.612 та мурожаатлар қабул қилиниб, улардан 20.300 таси (76,2 %) кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши натижасида:

– 101 та ноқонуний қарорларга протестлар келтирилди;

– қонун бузилиши сабабларини бартараф этиш ҳақида 163 та тақдимномалар ҳамда судларга 600 млн. сўм пул маблағларини ундириш борасида аризалар киритилди;

– 319 нафар нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 168 та жиноят иши қўзғатилди.

Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, ноқонуний текшириш ўтказиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқишдаги қонунбузилиши ҳолатларининг олдини олиш борасида ўтказилган назорат тадбирларида:

– 934 нафар мансабдор шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди;

– 125 та жиноят иши қўзғатилди.

Ҳамкорликда кўрилган чоралар натижасида 5.955 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.