ФАХРИЙЛАР КЕНГАШИ

Кенгаш ҳақида

ЎЗБЕКИСТОН ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ФАХРИЙЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ–ҚУВВАТЛАШ ЖАМОАТЧИЛИК МАРКАЗИ

Марказ раиси – Калонов Ботир Ҳамзаевич, 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2001 йил 7 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг тўққиз йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда 2002 йилни – “Қарияларни қадрлаш йили” деб эълон қилди.

Шу муносабат билан 2002 йил 24 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Қарияларни қадрлаш йили” Давлат дастури тасдиқланди.

Ушбу Дастур ижросини таъминлаш борасида мамлакатимизда кўплаб самарали ишлар амалга оширилди, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази ташкил этилди.

Марказнинг 2002 йил 22 ноябрда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган Низомига кўра, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари фахрийларини эъзозлаш, уларга зарур моддий, маънавий, тиббий ёрдам кўрсатишда фаол иштирок этиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш унинг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Марказ прокуратура органларида кўп йиллар самарали меҳнат қилган 387 нафар фахрийни бирлаштиради. Жойларда Марказнинг ҳудудий бўлимлари фаолият юритиб келмоқда.

Марказ томонидан ҳар йили фахрийларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, соғлигини сақлаш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

Бундан ташқари, фахрийларни байрамлар арафасида ва юбилейларда табриклаш, совғалар топшириш, моддий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилган.

Манзил: 100060, Тошкент ш., Миробод тумани Истиқлол кўчаси 22-уй


ТАДБИРЛАР

ТАБАРРУК АЙЁМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!

Табаррук айёмингиз қутлуғ бўлсин!

30 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида прокуратура идораларида самарали фаолият юритган инсон, прокуратура фахрийси Бултак Усмонов қутлуғ 60 ёшни қарши олмоқда.

У фаолияти давомида Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоят прокуратуралари тизимида туман прокуратурасининг терговчиси, прокурор ёрдамчиси, Сардоба, Гулистон, Нарпай туман ва Жиззах шаҳар прокурори лавозимларида самарали хизмат қилиб, қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш каби касбий вазифаларни бажаришга масъулият билан ёндашиб, хизмат бурчига содиқлиги билан ҳамкасблари ҳурматига сазовор бўлди.

Меҳнатсеварлик, ташаббускорлик, самимийлик ва фидойилик каби фазилатлари билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари орасида эътибор қозонди.

Шогирдлари уни касб маҳорати сирларини сидқидилдан ўргатган тажрибали мураббий ва меҳрибон устоз сифатида қадрлашади.

Бултак Усмоновнинг кўп йиллик хизмат фаолияти ҳукуматимиз ва прокуратура раҳбарияти томонидан муносиб баҳоланиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 январдаги Фармонига асосан «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Ҳурматли Бултак Усмонов, таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! Сизга ва оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик, хонадонингизга тинч­лик-осойишталик ҳамда фаровонлик тилаймиз!

ТАБАРРУК АЙЁМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!

Табаррук айёмингиз қутлуғ бўлсин!

Элим деб, юртим деб яшаётган, ғайратли, шижоатли инсонлардан бири, прокуратура фахрийси Зайниддин Сайфутдинов табаррук 80 ёшни қарши олди.

У фаолияти давомида Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоят прокуратуралари тизимида туман прокуратурасининг терговчиси, прокурор ёрдамчиси, катта ёрдамчиси, вилоят прокуратурасида бўлим прокурори, Нурота, Хатирчи, Нарпай ва Қўшработ туман прокурори лавозимларида самарали хизмат қилиб, қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш каби касбий вазифаларни бажаришга масъулият билан ёндашди.

Иш жараёнида жамоа ходимларига нисбатан талабчан, ҳамфикр, ўз соҳасида ҳам, жамоат ишларида ҳам соғлом рақобатнинг яратувчиси бўлди.

Бугун сафимизга кириб келаётган ёш ҳуқуқшунос ходимлар уни амалий тажрибаси ва касб маҳорати сирларини сидқидилдан ўргатиб келаётган тажрибали мураббий, меҳрибон устоз сифатида юксак қадрлайди.

Зайниддин Сайфутдиновнинг узоқ йиллик хизмат фаолияти прокуратура раҳбарияти томонидан муносиб баҳоланиб, бир неча маротаба рағбатлантирилди.

Ҳурматли Зайниддин Сайфутдинов, таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! Сизга ва оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик, хонадонингизга тинчлик-осойишталик ҳамда фаровонлик тилаймиз!

АЙЁМ МУБОРАК!

Айём муборак!

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга, ҳуқуқий-амалий тажрибаси билан ёш ходимларни тарбиялашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, жамоатчилик эътиборига сазовор бўлган инсон, прокуратура фахрийси Олим Муҳамедов табаррук 75 ёшни қарши олмоқда.

У иш фаолияти давомида Андижон шаҳар ва вилоят прокурорларининг ёрдамчиси, Республика Бош прокуратурасида бўлим прокурори ва бўлим бошлиғи лавозимларида самарали хизмат қилиб, қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш каби касбий вазифаларни бажаришга масъулият билан ёндашиб, хизмат бурчига содиқлиги билан ҳамкасблари ҳурматига сазовор бўлди.

Ишлаш жараёнида ижобий фаолият кўрсатиб, меҳнатсеварлик, изланувчанлик, адолатпарварлик, ташаббускорлик каби фазилатлари туфайли барчанинг ҳурмат-эътиборини, ишончини қозонди.

Олим Муҳамедовнинг узоқ йиллик меҳнат фаолияти прокуратура раҳбарияти томонидан муносиб баҳоланиб, «Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг фахрий ходими» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ҳурматли Олим Муҳамедов, қутлуғ 75 ёшингиз муборак бўлсин! Сизга ва оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий тотувлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз!

ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!

Қутлуғ бўлсин!

Прокуратура органлари тизимида 30 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида фаолият юритган прокуратура фахрийси Хван Анатолий Григорьевич табаррук 70 ёшни қарши олмоқда.

У меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳар туман прокуратураларида, Сирдарё вилоят прокуратураси ва Республика Бош прокуратурасида турли лавозимларда самарали хизмат қилиб, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мус­таҳ­камлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш каби касбий вазифаларни бажаришга масъулият билан ёндашди.

У қайси лавозимда ишлашидан қатъи назар ҳамиша билимдон ва тажрибали ҳуқуқшунос, самимий инсон сифатида жамоатчилик эътиборига сазовор бўлди.

Самимийлик ва фидойилик каби фазилатлари билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари орасида ҳурмат қозонди. Шогирдлари уни тажрибали мураббий ва меҳрибон устоз сифатида қадрлашади.

Анатолий Григорьевичнинг узоқ йиллик меҳнат фаолияти прокуратура раҳбарияти томонидан муносиб баҳоланиб, бир неча бор рағбатлантирилди.

Ҳурматли Анатолий Григорьевич, таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файзу барака тилаймиз!

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоаси
ва Фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш
жамоатчилик Маркази