ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилояти Бағдод тумани марказий поликлиникаси “Наркология” бўлими ҳамшираси Р. ва Андижон давлат университети табиий фанлар факультети ўқитувчиси С. фуқаро З.ни мазкур университетнинг жисмоний тарбия факультети кундузги таълим бўлимига Тошкент шаҳридаги танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан ундан 5.000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.