ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида Бухоро шаҳар халқ таълими бўлими методисти Н. 29-сонли мактаб ўқитувчиси И.ни халқ таълими бўлимида юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида ушбу мактаб директорининг ўринбосари лавозимига тайинлаб қўйишни ваъда бериб, фирибгарлик йўли билан ундан 500 АҚШ долларини олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.