ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ш., Ғ. ва Ж.лар ўзаро олдиндан тил бириктириб, ҳар бир АҚШ долларини «қора-бозор» нархида 8150 сўмдан ҳисоблаб, 27000 АҚШ долларини ноқонуний даромад орттириш мақсадида 220 млн. сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Ш., Ғ. ва Ж.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.