ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида, фуқаро О. ўзини Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида ишлашини айтиб, “Ўзпахтасаноат” АЖнинг акцияларини товар-хомашё биржасидан олиб беришни ваъда қилиб, фуқаро Ж.дан 12000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.