ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Сирдарёавтотеххизмат” МЧЖ мутахассиси Э. ва бошқалар фирибгарлик йўли билан фуқаро Ш.га Тошкент шаҳри автосалонларидаги танишлари орқали “Спарк” русумли автомашина сотиб олиш учун шартнома олиб бериш эвазига 500 АҚШ долларини хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Сирдарёавтотеххизмат” МЧЖ мутахассиси Э. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.